Лерой Сане қарор қабул қилди. У кетмоқчи
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Лерой Сане фаолиятини "Бавария"да давом эттирмоқчи.
23 ёшли футболчи мюнхенликлар сафига қишдаёқ ўтишга тайёр эканлигини маълум қилди. Аммо "Ман Сити" футболчининг трансфер нархини ўзгартириши мумкин ёки мумкинмаслиги ҳозирда номаълум.
Саненинг инглиз клуби билан 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган битими бор. "Бавария" немис футболчини ёзда сотиб олмоқчи бўлганди, аммо у жароҳати туфайли узоқ муддат майдонга туша олмайдиган бўлиб қолганди.
Фикрлар