
Лерой Сане яқинда "Ньюкасл"га эркин агент сифатида ўтиши мумкин
Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Лерой Сане жамоани тарк этиши эҳтимолга яқин. "Ньюкасл" 29 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Bayern Insider" нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Сане "Бавария" таклиф қилаётган янги шартнома шартларидан қониқмаяпти. Шунингдек, унинг жуфти яна Англияга қайтишни хоҳламоқда — у ерда Сане аввал "Манчестер Сити" сафида тўп сурган.
Германия Бундеслигасининг якунланган мавсумида Сане 30 учрашувда майдонга тушиб, 11 гол ва 5 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Фикрлар