Лерой Саненинг "Бавария"га трансфери амалга ошмаслиги мумкин

"Манчестер Сити" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Лерой Сане ёзда "шаҳарликлар" таркибини тарк этмаслиги мумкин.

Kicker нашри хабарига кўра, Сане учун даъвогарлик қилаётган "Бавария" клубининг раҳбарияти ушбу трансфер бўйича бир қарорга келмаган.

Шунингдек, мюнхенликлар Кай Хаверц, Серд Дестни харид қилиш имкониятиларини кўриб чиқишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, германиялик футболчининг клуб билан шартномаси кейинги йил ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!