"Лестер" - "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция
Бир неча дақиқалардан сўнг АПЛ 8-туридан ўрин олган "Лестер" - "Манчестер Юнайтед" баҳси старт олади. Мазкур ўйиндан онлайн трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин:
- 90'

Учрашув якунланди. Голлар шоусида "Лестер"да 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди
- 90'
Роналду тўп учун кеч қолди. Каспер чаққонлик қилди
- 90'

ГООООЛ! Дака ҳисобдаги устунликни яна биттага ошириб қўйди. МЮ ўйинни қутқара оладими?
- 90'

Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди
- 88'

Эванс ўрнига Вестергор майдонга туширилди
- 85'

Ван-Бисакка огоҳлантирилди
- 84'

ГООООООООООЛ! "Қизил иблислар"нинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Варди яна тулкиларни олдинга олиб чиқди.
- 82'

ГООООООООЛ! Маркус Решфорд учрашувда ҳисобни тенглаштирди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган ҳужумчи кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди
- 80'

МЮда иккита ўзгариш бўлади. Матич ва Гринвуд майдонни тарк этди. Улар ўрнига Лингард ҳамда Мактоминей туширилди
- 78'

ГООООООЛ! "Тулкилар" ҳимоячиси Чаглар Суюнжу гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди
- 77'

Ўйиннинг қолган дақиқаларида Ихеаначо ўрнига Дака ҳаркат қилади
- 77'

Роналдуда яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайд қайд этди
- 74'

Роджерс Мэдисон ўрнига Айозе Пересни туширди
- 71'

Амарти тўп учун кўрашда жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
- 69'
Погбанинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди
- 65'

Жейдон Санчо ўрнига Маркус Решфорд туширилди
- 61'

Лестер футболчиси бурчакдан узатган тўпни рақиб ҳимоячиси қайтариб юборди
- 56'
"Лестер" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.
- 54'
Погба бу сафар Мэдисонга нисбатан қўполлик ишлатди
- 53'
Мэдисоннинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Қайтган тўпга унинг ўзи ноаниқ зарба берди
- 52'

Виктор Линделёф огоҳлантирилди
- 50'
МЮ позицион ҳужумга ўтмоқда. Қизил иблислар футболчилари рақиб ҳимоясини хато қилишини кутмоқда
- 48'
Гринвуднинг дарвоза томон йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиди. Каспер тўпни ўйинга киритиб беради
- 46'

Иккинчи таймга старт берилди
- 45'

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:1
- 45'

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
- 45'

Фернандешнинг узатмасидан Роналду қайчи услубда зарба беришга ҳаракат қилди. Перейра бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Шунингдек, ён ҳакам байроқчасини кўтариб офсайд эканлигини таъкидлади
- 43'
Икки жамоа ҳам бўлим сўнггида фаоликни оширмоқда.
- 39'
Ихеаначонинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди
- 35'
Медисонга нисбатан фол ишлатилди. Унга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
- 33'
Ихеаначонинг узатмасига Варди ета олмади. Акс холда....
- 30'

ГООООООЛ! Шедевр!!! Юри Тилемасн супер голи билан орадаги фарқни қисқартирди. Де Хеа томошабин ролида!
- 28'

Погбанинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига йўл олди
- 28'
ЗАРБАА! Роналдунинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Шмейхель қийинчилик билан бартараф этди
- 27'
ВУУУУҲ! Мэдисонинг узатмасидан сўнг Перейра ҳаводаги тўпни тўхтатмай зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинининг ёнгинасидан ўтиб кетди
- 25'
Люк Шоу Санчога тўпни қолдирганди. Жейдон уни тушунмади
- 22'

Бубакари Сумарега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
- 21'
Мю жарима майдони ичидаги палапартишликлардан сўнг Варди зарба йўллади. Де Хеа ўз ўрнида
- 19'

ГООООООЛ! Меҳмонлар учрашувда ҳисобни очишга эришди. Гринвуд жарима майдони ташқарисидан супер гол уришга эришди
- 17'
Уан-Бисаканинг узатмасидан сўнг Перейра тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Фернандеш бурчак зарбасидан тўпни Погбага узатди.Полнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
- 14'

Мэйсон Гринвуд тўпни қабул қилиб олди ва дарвоза томон зарба йўллади. Бу Касперга қийинчилик туғдирмади
- 10'
Фернандеш майдон марказида Вардини йиқитди
- 9'
Мэдисоннинг зарбаси тўғри Де Хеа турган нуқтага келиб тушди
- 5'
"Лестер" футболчилари жарима майдонига кириб борди. Тилеманс тўпни Вардига узатгани Магуайер ишончли ҳаракат қилиб уни узоқлаштирди
- 3'
Санчонинг қантдан узатган тўини Шмейхель эгаллаб олди
- 1'

Ҳакам хуштаги янгради ва учрашувга старт берилди
- 0'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

Фикрлар