Ads

Кеча Англия лига кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Лестер” ҳамда “Саутгемптон” клублари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Шиддатли кечган учрашув тақдири пенальтилар сериясида аниқланди. Унда эса омад “тулкилар”га кулиб боқди.

"Лестер" - "Саутгемптон" - 0:0, пенальти - 6:5

"Лестер": Уорд, Фукс, Эванс, Симпсон, Чаглар Сеюнджю, Адриэн Силва (Менди, 61), Ндиди, Варди, Ихеаначо (Окадзаки, 61), Грэй, Диабате (Олбрайтон, 78).

"Саутгемптон": Ганн, Вестергор, Йосида, Стивенс, Таргетт (Седрик Суариш, 61), Валери, Армстронг (Дэйвис, 73), Хейбьерг, Лемина, Редмонд, Обафеми (Габбьядини, 89).

Огоҳлантиришлар: Эванс, 90+5.

Эслатиб ўтамиз, “Лестер” чорак финалда “Манчестер Сити”га қарши баҳс юритади.