"Лестер" футболчисига топ клублар қизиқиш билдирмоқда

"Лестер Сити" ярим ҳимоячиси Демарай Грэй жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар бермоқда.

Грэйнинг "тулкилар" билан амалдаги шартномаси июнь ойида якунига етади ва футболчи жамоа билан янги битим имзоламоқчи эмас. 

Манбанинг ёзишича, "Рома" ва "Бенфика" 24 ёшли англиялик футболчини эркин агент мақомида ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Грэй жорий мавсум "Лестер" сафида 6та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урган ва 1та голга ассистентлик қилган. Унинг хизматига АПЛ клубларидан ҳам таклифлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!