"Лестер" Жордан Айюни ўз сафига қўшиб олди

Гана миллий терма жамоаси ва Англияниг "Кристал Пелас" клуби футболчиси Жордан Айю "Лестер"га кўчиб ўтди. 

Лондон жамоаси 32 ёшли ҳужумчисини 5 миллион фунт стерлинг эвазига сотди. Яна 3 миллион фунт бонуслар сифатида берилади. Ганалик футболчи "тулкилар" билан 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. 

Эслатиб ўтамиз, Айю ўтган мавсум АПЛнинг 35 та ўйинида майдонга тушган ва ҳисобига 4 та гол урган, 7 та голли узатмани қўшиб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!