"Лестер" ўз сафини "Ювентус" футболчиси билан кучайтирмоқчи

Англиянинг "Лестер" клуби "Ювентус" ҳимоячиси Даниэль Руганининг хизматларига қизқиш билдира бошлади. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 25 ёшли футболчи ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётгани боис туринликлар сафидан кетмоқчи. Шу боис “кекса синьора” раҳбарияти уни “тулкилар”га сотишга тайёр. Унинг трансфери эса 19 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Ругани жорий мавсум “Ювентус” сафида бор йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!