"Лестер" "Реал" қизиқаётган футболчининг нархини маълум қилди. Бу мадридликларга қимматлик қилмайдими?

"Лестер" ҳимоячиси Уэсли Фофанани сотишга тайёр. Бу ҳақда "Get French Football News" хабар тарқатди. Футболчи учун курашда "Реал" асосий даъвогар бўлиб турибди. 

Манбанинг хабарига кўра, "тулкилар" ўз ҳимоячисини 80 миллион еврога баҳоламоқда. Молиявий инқироз вақтида мадридликлар ёш французни бу нархга сотиб ололмаса керак. 

Фофана ўтган йили "Сент-Этьен" сафидан "Лестер"га кўчиб ўтган эди. 2020/21 йилги мавсумда Уэсли 28та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига битта ассист ёздириб қўйган. 

Ҳимоячининг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!