"Лестер" тарихда илк бор бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади
Трансфер ҳуқуқи "Шахтёр"га тегишли бўлган вингер Тите фаолиятини "Лестер"да давом эттиради.
АПЛ клуби 22 ёшли футболчи билан мавсум охиригача шартнома имзолади. Бунгача у "Шахтёр" билан келишувни тўхтатиб, "Лион"да ҳаракат қилаётганди.
Тете "тулкилар" сафида 37-рақамда ҳаракат қилади. У клуб тарихидаги илк бразилиялик футболчига айланди. Жорий мавсум вингер Франция чемпионатида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 6 гол киритшга муваффақ бўлган.
Фикрлар