
"Лестер" "Тоттехэм"ни аяб ўтирмади
Англия Премьер-лигасининг 23-туридан ўрин олган "Лестер" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда "тулкилар" йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида "шпорлар" футболчиси Бентанкур ҳисобни очди. Кейинчалик мезбонлардан Менди, Мэддисон, Ихеаначо ва Барнс гол киритишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, "Лестер" ушбу ғалабадан кейин 24-тага етказиб, 13-ўринга кўтарилиб олди. 5-ўриндаги "Тоттенхэм"да эса 39 очко мавжуд.
Comments