"Лестер" Вардига ўринбосар топиб қўйди

"Лестер" клуби раҳбарияти ёзда жамоадан кетиши мумкин бўлган ҳужумчи Жейми Варди ўрнига муносиб ўринбосар қидирмоқда.

Le Quotidien Du Foot нашри тарқатган хабарга кўра, "тулкилар" бу жойга "Метц" форварди Хабиб Диаллони олиб келишмоқчи.

Айтиш керакки, унга шунингдек "Кристал Пэлас" ва "Челси" каби АПЛнинг бошқа клублари ҳам қизиқмоқда.

Француз клуби эса 24 ёшли сенегаллик футболчининг трансферини 15 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Диалло жорий мавсум “Метц” сафида 27 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!