"Лестер" ёзда Махрезни сотади, фақат...

Англиянинг “Лестер” клуби раҳбарияти мавсум якунлангач жамоа ярим ҳимоячиси Риёд Махрезни бошқа клубга сотишга тайёр. Бироқ, ESPN нашри тарқатган хабарга кўра “тулкилар” 26 ёшли жазоирлик футболчини АПЛ жамоаларига сотишмайди.

Агар “Лестер” раҳбарияти Махрезни жамоада қолишга кўндира олмаса, у ҳолда футболчини Испания, Италия, Германия ёки Франция чемпионати вакилларидан бири сотиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” жорий қишки трансферлар даврида Махрез учун 80 млн фунт таклиф қилган эди. Бироқ, “Лестер” ушбу таклифни рад этган ва футболчини ўзида сақлаб қолишга қарор қилган эди. Бу эса Махрезга ёқмади ва унинг ғазабини келтирди. Шу боис футболчи клуб раҳбариятини огоҳлантирмасдан ўз юртига жўнаб кетди ва икки ҳафта машғулотларга келмади. Бунинг ортидан эса раҳбарият футболчига нисбатан 240 минг фунтлик жарима қўллаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!