"Лестер"га аргентиналик ҳужумчи келади

Англиянинг “Лестер” клуби раҳбарияти қишки трансфер ойнасида “Фиорентина”нинг аргентиналик ҳужумчиси Николас Гонсалесни таркибга қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Нуфузли инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, инглиз жамоаси вакиллари бинафшаранглилар билан 24 ёшли аргентиналик футболчининг эҳтимолий трансферини муҳокама қила бошлашган. Гонсалеснинг трансфер нархи 23 миллион еврога баҳоланмоқда. "Тулкилар" ярим ҳимоячига йилига тахминан 4 миллион евро маош тўлашга тайёр.

Николас Гонсалес жорий мавсум “Фиорентина” сафида А Серияда 7 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!