Левандовски 2016 йилдан бери энг ёмон натижа қайд этди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужум чизиғи етакчиси Роберт Левандовски Испания чемпионатининг 30-турида Мадриднинг “Атлетико”сига қарши кечган ўйинда гол ура олмади.

Инсайдер Педро Мартиннинг хабар беришича, 34 ёшли ҳужумчи "кўк-анорранглилар" ва миллий терма жамоа сафида ўтказган сўнгги 10 учрашувининг 9тасида гол ура олмаган. Бу 34 ёшли футболчининг 2016 йил баҳоридан бери энг ёмон серияси.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски "Барселона" сафига ўтган ёзда "Бавария"дан 45 миллион эвро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда ҳужумчи 38 та учрашувда қатнашиб, 27 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!