Левандовски 2:8 ҳақида гапирди
Роберт Левандовски "Барселона"нинг "Бавария"га 8:2 ҳисобида ютқазган ўйини ҳақидаги саволга жавоб берди.
2020 йилнинг августида жамоалар ЕЧЛнинг чорак финалида учрашишган ва мюнхенликлар 8:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Польяк мазкур баҳсда битта гол уришга муваффақ бўлганди.
- Айтишим мумкинки, биз "Барса"да бу ҳақида гаплашмадик. Ҳаммаси ўтмишда қолди. Ортга қарамаган яхши.
- Сиз "Барселона"га ғалаба менталитетини қўша оласизми?
- Умид қиламан. Мен ҳар доим ғалаба ва гол уриш ҳақида ўйлайман. Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Ғалабага доимо чанқоқман. Мазкур жамоанинг салоҳияти юқори. Биз босқичма-босқич биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур", - деди "кўк-анорранглилар"нинг янги футболчиси.
Фикрлар