Левандовски “Барса”да рекорд ўрната бошлади

“Барселона”нинг янги ҳужумчиси Роберт Левандовски учун ўз номини тарихга муҳрлашга учта ўйин кифоя қилди.

Польшалик форвард учинчи турда “Вальядолид” жамоаси дарвозасини икки маротаба ишғол қилди ва янги мавсумданги голлари сонини тўртта етгазди.

Шу тариқа, Левандовски “Барселона”нинг XXI асрда учта учрашувда тўртта гол урган биринчи ўйинчиси сифатида рекорд ўрнатди. Аввалги турда тажрибали форвард “Реал Сосьедад” посбонини икки марта ожиз қолдирган эди.

Профессионал фаолияти давомида “Лех”, “Боруссия Дортмунд”, “Бавария” жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган Роберт клублар миқёсида жами 679 та учрашув ўтказиб, 513 та гол ва 137 та ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!