Левандовски "Барса"га ўтмоқдами? Хави жавоб берди

"Барселона" бош мураббийи Хави Каталония клуби "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски билан музокара олиб бораётганини тасдиқлади.

"Левандовскининг "Барселона"га ўтиши эҳтимоли борми? Ҳа, бу рост. Бу ҳақда Робертнинг ўзи ҳам очиқчасига айтди. Айни пайтда музокаралар олиб борилмоқда, аммо бу осон бўлмаслиги аниқ. Сабаби, унинг "Бавария" билан яна бир йиллик шартномаси бор", — дея Хавининг сўзларини келтиради "Goal" нашри.

Аввалроқ, Левандовски Мюнхен клуби унга янги шартнома таклиф қилмагани ва шу сабабдан жамоани тарк этиш ниятида эканини айтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!