Левандовски “Бавария”дан нега юз ўгиргани ошкор бўлди
“Бавария”нинг сўнгги йиллардаги энг зўр тўпурари Роберт Левандовски амалдаги шартнома бўлишига қарамай, Мюнхенни тарк этиш йўлларини қидирмоқда.
Маълумотларга қараганда, клуб раҳбариятининг янги шартнома бўйича иккиланиб юрган польшалик форварднинг ҳафсаласини пир қилган. Левандовски клуб мусаддилари ўзининг меҳнатларини қадрламади, деган хулосага келган. Бу ҳақда Германиянинг машғур нашри Bild хабар тарқатди.
Бундан ташқари, Левандовскига клуб раҳбарияти унинг ўрнига Эрлинг Холандни олиб келиш учун охиригача курашгани ҳам алам қилгани айтиляпти.
33 ёшли ҳужумчи бу мавсум “Бавария” сафида 45 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 49 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига олтита голли пас узатди.
Фикрлар