Левандовски “Бавария”га “разборка”га борди!

“Барселона”га кўчиб ўтган польшалик ҳужумчи Роберт Левандовси АҚШ сафаридан қайтганидан кейин Мюнхенга йўл олди.

Sportowe Fakty нашрининг хабар беришича, 33 ёшли футболчи “Бавария” спорт директори Ҳасан Салихамиджич билан учрашиб, ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олмоқчи. Левандовски клуб мутасаддиси билан катта шов-шувларга сабаб бўлган интервьюлардаги гап-сўзларини муҳокама қилиб олади.

Шунингдек, Роберт Левандовски ўзининг трансфери доирасида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган танқидлар ва эътирозлар бўйича бош мураббий Юлиан Нагельсманн билан ҳам гаплашиб олишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски “Барселона”га 45 миллион еврога трансфер қилинди ва каталонияликлар билан 2026 йилнинг 30 июнигача шартнома тузди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!