Левандовски: "Бу бахтли мағлубият бўлди"

Роберт Левандовски Жаҳон чемпионати 3-тури доирасидаги Аргентинага қарши ўйиндаги мағлубият ҳақида гапирди.

"Плей-оффга чиққанимиздан мамнунмиз, буни узоқ кутдик. Гарчи биз жуда яхши ўйин кўрсата олмаган бўлсакда, бу бахтли мағлубият бўлди. 

Хатоларимизни кўрдик, рақибдан қўрқмаслик учун тўп билан майдон марказида кўпроқ муомалада бўлишимиз лозим. Бу биз учун етарли эмасди",-деди ҳужумчи.

Энди польшаликлар 1/8 финал босқичида Франция миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади. Беллашув 4 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!