
Левандовски Чемпионлар лигаси тарихида ҳеч ким қилмаган ишни қилди
"Бавария"нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски Чемпионлар лигаси тарихидаги энг тез хет-трик қайд этган футолчига айланди.
33 ёшли футболчи “Ред Булл Зальцбург” клубига қарши ЕЧЛнинг 1/8 финал жавоб баҳсида 23 дақиқа ичида учта гол урди. У ушбу голларнинг 2 тасини пенальтидан киритди.
Роберт Левандовски жорий мавсум “Бавария” сафида барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар