Левандовски фаолиятини АҚШда давом эттиради: "Чикаго" билан келишувга эришилди
Роберт Левандовски "Чикаго" клубига ўтиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.
⠀
Манбага кўра, трансфер тўлиқ келишилган. Барча зарур ҳужжатлар тайёр бўлиб, улар яқин 24 соат ичида имзоланиши кутилмоқда.
⠀
37 ёшли ҳужумчи "Барселона" ва "Бавария"даги фаолиятидан сўнг "Чикаго" сафига эркин агент мақомида қўшилади.
⠀
Левандовски ўтган мавсум Ла Лигада 31 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар