Левандовски фаолиятини тугатиш бўйича бир қарорга келди
“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски профессионал футболчилик фаолиятини Каталония клубида якунлашга қарор қилди.
Sport.es сайтининг маълум қилишича, польшалик футболчига жамоа ва Каталониядаги ҳаёт жуда ёқмоқда.
Левандовски шартномасини автоматик тарзда 2026 йилгача узайтиришга розилик берди. Энди 36 ёшли тўпурар клуб билан ҳамкорлигини 2027 йилнинг ёзигача узайтирилишини истаяпти.
Роберт профессионал фаолиятини 38 ёшигача давом эттириб, кейин бутсаларини михга илишни мўлжаллаган.
Фикрлар