Левандовски ҳам ЧЛда рекорд ўрнатди

Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Црвена Звезда" (6:0) га қарши беллашувда покер қайд этди.

31 ёшли форвард 14 дақиқаю 31 сония ичида покерга эришиб, турнир тарихига кирди.

ЧЛ тарихидаги энг тезкор покерни қайд этганидан сўнг, ушбу турнирнинг жорий мавсумида 5 та беллашув ўтказган польшалик футболчи ҳисобидаги голлар сони 10 тага етди ва тўпурарлар рўйхатида етакчига айланди.

Левандовскидан сўнг, "Зальцбург" форварди Эрлинг Холланд 7 та гол билан иккинчи ўринни эгаллаб турипти.

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум барча турнирларда 30 та беллашув ўтказиб, 33 та гол уришга эришди.