Левандовски: Ҳозир энг зўри шу футболчи!

“Барселона” ҳужум чизиғи етакчиси Роберт Левандовски ўзи билан бирга ўйнаётган Ламин Ямалнинг иқтидорини жуда юқори баҳоламоқда.

17 ёшли плеймейкер қисқа фурсатда жамоанинг лидерларидан бирига айланди ва “Барселона”нинг ўйинига жиддий таъсир ўтказмоқда.

- Мен Ламин Ямални дунёдаги энг зўр ҳужумкор футболчи, деб биламан. Лекин энг муҳим нарса – зўр бошлаш эмас, фаолиятини яхши тугатиш.

Ламин ҳозир 17 ёш, у олдиндаги 10-15 йиллик фаолияти ҳақида ўйлаши керак. 2-3 йил билан чекланиб қолмаслик лозим. Олдинда уни жуда узоқ давом этадиган карьера кутиб турган бўлиши мумкин, - деди 36 ёшли Роберт Левандовски.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!