Левандовски жаҳон чемпионатларидаги илк голини урди

CHERY AUTO

Жаҳон чемпионати 2022 2-тури "C" гуруҳи доирасидаги Польша Саудия Aрабистони учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур ўйинда европаликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Учрашувнинг 82-дақиқасида Левандовски рақиб ҳимоячисининг хатосидан кейин тўпни эгаллаб, мундиалдаги биринчи голини урди. Олдинроқ, жамоадоши Пётр Зелинскийнинг голига ассистентлик қилганди.

Шу тариқиа, Польша гуруҳ пешқадамига айланди, Саудия эса иккинчи ўринга тушди. Гуруҳдаги иккинчи бахс Aргентина ва Мексика иштирокида бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!