Левандовски Месси билан бир жамоада ўйнашни хоҳлайди
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски Лионель Месси билан бир жамоада ўйнашни хоҳлашини айтди.
"Бунинг узоқ йиллар давом этган рақобатга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳозир Лионель кўпроқ плеймейкер амплуасида ўйнамоқда. Бунда у камроқ гол уриши мумкин, лекин жамоадошларига кўплаб голли узатмалар бериш қобилиятига эга бўлади.
Ёшроқ пайтидаги давр билан солиштирганда Лео умуман бошқа футболчига айланди. Энди ҳар қандай ҳужумчи у билан бирга ўйнашни орзу қилади ва буни тан олиш ҳеч қанақасига қўрқинчли эмас", - дея хабар берди "Mundo Deportivo" польшалик тўпурарнинг сўзларини келтирган ҳолда.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ"нинг 35 ёшли аргентиналик ҳужумчиси клуб билан янги шартнома имзоланишини кутмоқда. У Парижда бахтли.
Фикрлар