Левандовски ўзига янги жамоа танлади

  • 3 декабря, 2021, 19:18
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” тўпурари Роберт Левандовски мавсум якунланганидан кейин жамоасини ўзгартиришни режалаштиряпти. Польшалик ҳужумчи клуб раҳбариятини Англия премьер-лигасига ўтиш истаги борлигидан огоҳлантириб қўйди.

Tecno

Левандовскига “Манчестер Юнайтед” ва “Челси”дан таклиф бор. Робертнинг ўзи Лондонда яшашни хоҳлаяпти ва айнан мана шу омил ҳужумчи учун рақобатда “аристократлар”га устунлик бериши айтилмоқда.

Бундан ташқари, “Челси” тўпурар ҳужумчини қўлга киритиш учун “Бавария”га мюенхенликларнинг бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ёқтирадиган Тимо Вернерни бериши мумкин.

Шунга қарамай, ҳали клублар бу рокировка бўйича музокарага киришгани йўқ. Улар ўзаро мулоқотни мавсум якунига яқин бошлаши кутиляпти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию