Левандовски расман "Чикаго Файр" футболчисига айланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Польшалик тажрибали ҳужумчи Роберт Левандовски расман АҚШнинг "Чикаго Файр" клубига ўтди.

Америка клуби 37 ёшли собиқ "Барселона" ва "Бавария" ҳужумчисининг эркин агент сифатида жамоага қўшилганини эълон қилди.

MLS расмий сайти маълумотига кўра, Левандовски билан тузилган шартнома 2027/28 йилги мавсум якунига қадар амал қилади.

Ўтган мавсум Ла Лигада поляк тўпурари 31 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!