Левандовски "Реал" билан рақобат ҳақида гапирди

Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги рақобат ҳақида гапирди. 

"Реал" – бизнинг ажойиб рақибимиз. Ишончим комилки, "Барса"да ҳаммаси яхши бўлади. Биз уларни керакли вақтда мағлуб этишга тайёр бўламиз", - деди форвард "La Vanguardia" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Барса" ўртасидаги сўнгги ўйинда "қироллик клуби" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Мадридликлар сўнгги 7та ўйиннинг 6тасида "Барса" устидан ғалаба қозониб келмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!