
Левандовски: "Реал" Ямалга ўхшаган футболчини топмоқчи. Лекин буни иложи йўқ"
"Барселона" форварди Роберт Левандовскининг фикрича, Мадриднинг "Реал" клуби "блауграна" ҳужумчиси Ламин Ямалдек футболчини топишга уринмаслиги керак.
"Албатта, улар ("Реал") Ламин Ямалга ўхшаган истеъдодли футболчи топишмоқчи, аммо улар бу билан ўзларини босим остида қолдиришмоқда. Бироқ, менимча, бунинг иложи йўқ. Улар ўз йўналишларида кетишгани маъқул.
Албатта, мухлислар "ўзимизни Ямални топинглар" деб босим ўтказишади. Лекин бунинг иложи йўқ, чунки у ҳар бир шаҳарда ва ҳар йили туғилмайди. Бундай ҳолат ҳар 10 йилда бир марта содир бўлади. Бу Месси ва Роналдуга ўхшайди, уларга ўхшаганини топа олмайсиз, чунки улар ўзига хос", - деди Левандовски ESPN'га берган интервьюсида.
Ўтган мавсумда Ямал барча мусобақаларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 25 та голли узатмани амалга оширди. 18 ёшли футболчи "Олтин тўп-2025" соврини учун даъвогарлар рўйхатига киритилган.
Comments