Левандовски сотиб олинди. "Барселона"нинг кейинги трансфер режалари қандай?

"Барселона" президенти Жоан Лапорта ҳужумчи Роберт Левандовски билан тузилган шартномадан сўнг клубнинг кейинги трансфер режалари ҳақида гапирди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.

"Робертнинг трансферидан сўнг биз ҳимоя чизиғини кучайтириш устида ишлаш ниятидамиз", - деди Лапорта.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Левандовски "Барселона"га ўтган эди. Трансфер суммаси 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Каталонияликлар химоя чизиғини кучайтириш учун Жюл Кунде, Сезар Аспиликуета ва Маркос Алонсо номзодларини кўриб чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!