Левандовски ва Холанд бир жамоада ўйнаса нима бўлади?

“Бавария” бош мураббийи Ханси Флик клуб “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандни трансфер қилиши мумкинлигини рад этмади.

Бундеслиганинг навбатдаги турида мюнхенликлар азалий рақиби билан тўқнаш келди ва учрашувда Холанд иккита, Левандовски учта гол урди. Учрашувдан сўнг, Фликдан Холанднинг “Бавария” трансфери ҳақида сўрашди.

- Бу ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин бу келажакдаги иш. Ҳозирча, Холанд дортмундликларнинг ўйинчиси, - деди Флик.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария”нинг энг зўр тўпурарига айланган Роберт Левандовски ҳам Мюнхен суперклубига айнан “Боруссия”дан олиб келинган.

Эрлинг Холандга ҳозирча, “Челси”, “Манчестер Сити”, “Реал” каби клублардан жиддий таклиф бўлмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)