Левандовски Хайнкесни Анчелоттидан устун қўйди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски янги бош мураббийи – Юпп Хайнкеснинг ва истеъфога чиқарилган Карло Анчелоттиларнинг биринчи машғулотларини таққослади.

“Олдинги мураббий билан таққослайдиган бўлсам, ҳозиргиси интенсивроқ бўлмоқда. Бироқ дасталбки икки кундаги машғулотлар билан буни тўлиқ таққослаш учун етарли бўлмайди. Яна 2-3 ойдан сўнг, барчаси маълум бўлади”, – деб айтиб ўтди Левандовски.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!