Левандовски ёш жамоадоши Ямални хафа қилди (фото)

Испания чемпионатининг 13-турида “Барселона” футболчилари “Алавес”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Кўпчилик эътиборини Роберт Левандовскининг 16 ёшли Ламин Ямалга қилган муносабати тортди.

Ламин рақиб жарима майдончаси ичидаги вазиятларнинг бирида тўпни қулай позицияда турган 36 ёшли польшалик форвардга узатмади. Бу Левандовскига ёқмади. Роберт ёш ўйинчига танбеҳ берди. Ямал вазиятни юмшатиш учун Левандовскига қўлини узатди. Бироқ машҳур футболчи бунга эътибор ҳам қилгани йўқ.

1699828862995916499

Левандовски бу баҳсджа дубль қайд этиб, жамоаси ғалабасини таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!