Левандовски: "Юнайтед" ҳақида ўйлашимиз керак"

Роберт Левандовски "Барселона"нинг Европа лигаси ҳамда Ла Лигада ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади. 

"Барса" айни вақтда Испания чемпионатида пешқадам. Бу мавсум Ла Лига ҳамда Европа лигасида чемпион бўлишимиз мумкинми? 

Албатта, бу ҳақда қайғуришимиз керак. Бу катта ва қийин синов. Имкониятимиз йўқ, демаслик керак. Бизда ғалаба қозониш учун ҳаммаси етарли. Сабаби, биз Ла Лигада пешқадаммиз. 

Авваламбор, МЮ ҳақида ўйлашимиз зарур, лекин ички чемпионатдаги ҳар бир учрашувга ҳам эътибор билан ёндашиш зарур. Агар кетма-кет ўйинларда ғалаба қозонсак, чемпионликка яқин келамиз", - деди "кўк-анорранглилар" форварди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!