Левандовскининг жароҳати ПСЖга ёрдам берадими? Мбаппе бу саволга жавоб берди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси чорак финали олдидан "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскининг жароҳат олгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, польшалик футболчи терма жамоа сафида жароҳат олган эди. Шифокорлар унинг ПСЖга қарши бўладиган ҳар иккала ўйинни ҳам ўтказиб юборишини маълум қилди.

“Левандовски ажойиб футболчи ва унинг йўқлиги биз учун яхши янгилик. Бироқ мен бошқаларнинг жароҳат олганидан хурсанд бўлмайман”, - деди франциялик футболчи.

Левандовски жорий мавсум “Бавария” сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушди ва 40 та гол уришга эришди. У шуларнинг 5 тасини ЕЧЛ ўйинларида киритди.

Мбаппе эса бу мавсум ПСЖда 36 та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 30 та гол ёздириб қўйди. Шуларнинг 6 таси ЕЧЛда киритилди.

ПСЖ ва “Бавария” жамоалари ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/4 финал баҳси 7 ва 13 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!