Левандовскининг орзуси нима?

"Бавария" клуби форварди Роберт Левандовски мюнхенликлар сафида Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишни орзу қилишини айтди.

“Менинг жарроҳлик амалиётим режадагидек ўтди. Шу боис хавотирланишга ҳожат йўқ. Ҳозир якка тартибда шуғулланяпман, аммо, Германия чемпионати бошлангуча сафга қайтаман.

Орзуим – “Бавария” сафида Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш. Шунингдек, Польша терма жамоаси сафида Евро-2020 да муваффақиятли иштирок этишни хоҳлайман”, - дейди Левандовски.

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум “Бавария” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 30 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!