Левандовскининг тақдимот маросимида қизиқарли воқеа содир бўлди

  • 20 Jul 22:23
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Узоқ кутилган трансфер амалга ошди. Бугун Роберт Левандовски Майамидаги тақдимот маросимида иштирок этди ва мухлисларга Каталон тилида мурожаат қилди. 

"Салом, ҳаммангизга катта раҳмат. Исмим Роберт, мен польшаданман ва "Барселона"да яшайман. Бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман", - деди 33 ёшли ҳужумчи эски каталон тилида. 

Бир неча дақиқа олдин Лапорта ҳам унга польяк тилида гапирганди. Бу ҳам ўзига хос ҳурмат белгиси, десак бўлади. 

Левандовскининг Майоркада уйи бор ва испан тили у учун янгилик эмас. Бироқ футболчи эски каталон тилида гапиргани кўпчилик "кўк-анорранглилар" ишқибозларини хурсанд қилди. 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!