"Леванте" сардори: "Барса"да 4 та имконият бўлди ва улар 3 та гол уриб кетди"

"Леванте" сардори Хосе Луис Моралес "Барселона"га учралган мағлубиятдан (2:3) сўнг, ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Агар биз вазиятлардан унумли фойдалана олганимизда, камида 1 очко олишимиз аниқ эди. Биз "Барса"га қараганда анча дадил ва яхшироқ ҳаракат қилдик.

Рақиб майдонида кучли прессинг уюштирдик. Кўп маротаба яккакурашларда устун келдик. 

Бироқ рақиб 4 та қулай имкониятга эга бўлди ва ўша вазиятлардан 3 та гол уриб кетди. Аммо ғалаба қозониш учун самарали ҳаракат қилиш керак. Ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланиш муҳим.

Пенальтини бизда турли футболчилар тепмайди. Биз Рохерни қўллаб-қувватлаймиз. "Леванте" - бу бир жамоа. Биз бирга ютамиз, вақти келганда бирга ютқазамиз. Мағлубиятда ҳеч қачон бир инсон айбдор бўлмайди", - деди "Леванте" футболчиси. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!