“Лидс“ вакилига АПЛнинг 5 клубидан таклиф бор
“Лидс“ футболчиси Кэлвин Филлипс АПЛ гранд клублари эътиборини тортмоқда. Уни ҳозирда 5 жамоа ўз сафига қўшиб олмоқчи.
МЮ, “Ливерпуль“, “Челси“, “Арсенал“ ва “Ньюкасл“ англиялик ярим ҳимоячини қўлга киритишни мақсад қилган. Бироқ “Лидс“ раҳбарияти футболчини сотмоқчи эмас.
Улар 26 ёшли истеъдод соҳибини шартномаси тугагунга қадар жамоада олиб қолмоқчи. Футболчи ҳам айни пайт кетиш ҳақида ўйламаяпти.
Маълумот ўрнида, Кэлвиннинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилда якунига етади.
Филлипс ушбу мавсум АПЛнинг 12 ўйинида битта ассист муаллифига айланган.
Фикрлар