"Лидс" яна бош мураббийини истеъфога чиқармоқчи
"Лидс" бош мураббийи Хави Грасияни ишдан бўшатишни ўйлаяпти, дея ёздмоқда Англяининг бир қанча нашрлари. Мураббийнинг келиши клубни қутқариб қола олмади, яъни натижалар ҳамон қониқарсиз.
Маълум бўлишича, мазкур истеъфо яқин кунларда бўлиши ҳам мумкин. Сабаби, раҳбарият испаниялик мутахассис қўл остида клуб қуйи лигага тушиб кетади, деб ҳисоблайди. "Лидс" ўтган турда "Борнмут"га йирик 4:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин мураббийнинг кетиш хавфи ортди.
Эслатиб ўтамиз, Хави Грасия Жесси Марш ўрнига "Лидс" бошқарувига ўтирганди. Униг қўл остида жамоа сўнгги марта 4-апрелда ғалаба қозонди.
Фикрлар