"Lift Promotions" Гран-При турнирига қуръа ташланди. Мужибулло Турсунов рақибини билиб олди

  • 30 ноябрь, 2022, 20:47
  • 0
  • Бокс

Олдин хабар берганимиздек, 2 декабрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган "Humo Arena"да профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Ушбу оқшомда юртимизнинг ва ҳориждан келган бир қанча чарм қўлпоп усталари рингга кўтарилади. Шунингдек, 63,5 кг вазн тоифасида гран-при турнири ярим финал жанглари ва 72 кгда ҳам ҳудди шундай турнирнинг илк босқичи бўлиб ўтади. Қолаверса, асосий баҳсларда Фазлиддин Ғоибназаров, Жамшид Каримов, Олимпиада ўйинлари совриндори, арманистонлик Ованнес Бачков, ирландиялик Жоно Керрол каби боксчилар рингга кўтарилади. 

Бугун мазкур жанг аввалидан хабар бериб ўтганимиздек, Гран-При турнири доирасидги 63,5 кгда ярим финал ва 72 кгда саралаш жанглари учун Франкфурт меҳмонхонасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва жуфтликлар маълум бўлди. Қуйида ушбу жуфтликлар билан танишиб чиқишингиз мумкин:  

*63,5 кг вазн тоифасида гран-при ярим финалчилари:

Мужибилло Турсунов (1-0) (Ўзбекистон) - Шоҳруҳбек Кенжаев (1-0) (Ўзбекистон)
Фаррух Арслонов (3-0, 1КО - Нурим Дилшад (5-0, 3КО)

*72,5 кг вазн тоифасидаги саралаш жуфтликлари
 
Исломбек Мўминов (3-0-1, 2КО) (Ўзбекистон) - Асилбек Ваҳобов (дебют) (Ўзбекистон)
Берекет Таиров (дебют) (Қозоғистон) - Жакипбек Уулу Жаркинбек (дебют) (Қирғизистон)
Асан Маҳмудов (дебют) (Қозоғистон) - Анвар Турапов (7-1, 6КО) (Ўзбекистон)
Сухроб Қайимов (дебют) (Ўзбекистон) - Довуд Маҳкамов (0-1) (Тожикистон)


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!