Лига-1. Неймар ПСЖни мағлубиятдан қутқариб қолди

"Парк де Пренс" стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. Игнатиус Кнеп 46-дақиқада ҳисоб очилган бўлса, орадан 15 дақиқа ўтиб, Неймар пенальтини аниқ амалга оширди ва мувозанатни тиклади.

Беллашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса парижликлар яна бир бор пенальти тепиш ҳуқуқига эга чиққан эдилар, аммо Эдинсон Кавани бу имкониятдан фойдалана олмади.

Шу тариқа ПСЖ ҳисобидаги очколар сони 85 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда. Томас Тухель шогирдлари аллақачон чемпионлик масаласини ҳал этишган. 52 очкоси бор "Ницца" эса 7-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!