Лига 1. ПСЖ Мбаппенинг голлари эвазига 3 очкони қўлга киритди

Франция чемпионати 6-тури доирасидаги "Нант" - ПСЖ учрашуви якунланди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган учрашув парижликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди - 3:0.

Беллашувда Мбаппе иккита гол муаллифига айланган бўлса, Нуну Мендеш ҳам бир марта ўз номини таблога ёздириб қўйди. Мазкур ғалабадан кейин ПСЖ ҳисобидаги очколар сони 16 тага етди ва турнир жадвали етакчилигини яна ўз қўлига олди. "Нант" эса 6 очко билан 10-ўринни банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!