Лига-1. ПСЖ “Реал”га қарши жавоб ўйини олдидан ғалаба қозонди
Ads

Ҳозиргина Франция чемпионати 28-туридан ўрин олган “Труа” ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Мазкур ўйинда парижлик футболчилар 2:0 ҳисобида ғалабага эришдилар. 47-дақиқада Ди Мария, 77-дақиқада эса Нкунку томонидан киритилган голлар Унаи Эмери жамоасига ғалаба келтирди.

Маълумот учун, ПСЖ ўзининг кейинги ўйинини ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида  “Реал”га қарши олиб боради.

Франция чемпионати. 28-тур

Труа – ПСЖ 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 47 Ди Мария, 0:2 – 77 Нкунку.

Труа – Желязны, Обианг, Вискаррондо, Эрей, Кордоваль, Азамум (Ниве, 73), Пеле, Вальтер (Бен-Саада, 82), Беллюгу, Грансир, Хен Чжун Сук (Кауи, 56).

ПСЖ – Ареоля, Менье, Курзава, Тиаго Силва, Кимпембе, Ди Мария (Дани Алвес, 57), Ло Чельсо (Веа, 79), Дракслер, Диарра, Нкунку, Рабьо (Мотта, 61).

Огоҳлантиришлар: Хен Чжун Сук (36), Азамум (55), Диарра (67), Желязны (78).