Лига 1. ПСЖ йирик ғалабани тантана қилди
Франция чемпионати 2-туридан ўрин олган ПСЖ - "Монпелье" ўйини якунига етди. Мазкур беллашувда парижликлар йирик 5:2 ҳисобида рақибдан устун келди.
Қайд этиш лозим, парижликлар сафида Неймар дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Мбаппе ҳамда Санчеш ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Яна бир голни Сако ўз дарвозасига йўллаб қўйди.
Шу тариқа, парижликлар 2 турдан сўнг максимал 6 очко тўплашга муваффақ бўлди.
Фикрлар