Лига 1да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Килиан Мбаппе қаторасига тўртинчи марта Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Парижликлар ҳужумчиси Профессионал футболчилар миллий иттифоқи (УНФП) томонидан Франция чемпионатининг энг яхши футболчиси совринини Франция терма жамоаси устози Дидье Дешам қўлидан олди.

Мбаппе бу совринни 2019, 2021 ва 2022 йилларда қўлга киритган. Мукофот 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли топширилмаган.

Лионель Месси (ПСЖ), Жонатан Девид ("Лилл"), Секо Фофана ва Лои Опенда (иккаласи "Ланс") ҳам совринга даъвогарлик қилишди.

Мбаппе Лига 1да 33 та ўйинда 28 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!