"Лилль" хўжайини клубни сотмоқда

"Лилль" президенти Жерар Лопес клубни сотиш бўйича Merlyn Partners компанияси билан келишувга эришди.

48 ёшли испаниялик бизнесмен "Лилль"ни 2017 йилда сотиб олган эди. Аммо юзага келган молиявий қийинчиликлар ва кредиторлар олдидаги қарзлар сабаб у жамоани сотишга мажбур бўлмоқда.

“Лилль” 3 карра Франция чемпиони ҳисобланади. Ушбу жамоа 15 турдан сўнг Лига 1 да 32 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!